Солих Каҳҳор 1939 йил 29 декабрда Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Олти арик тумани, Жўрак қишлоғида, ишчилар оиласида туғилган.
1948-1958 йиллари «Тожикистон 20 йиллиги» мактабида оқиган. 1958-1961 йиллари Душанбе педагокика институтида тахсил олган.
1962-1965 йиллари Москвада харбий хизматида болган.
СССР Мудофа министирлигининг 1964йил 31 августаги 202 сон буюриғига ососан катта лейтинант унвонлигини оган.
1966 йилдан бошлаб «Совет Тожикистони» Республика газетаси хамда радио эшитириш ва телевидение давлат комитетида ижодий ходим болиб ишлай бошлаган.
1971 йилдан бошлаб «Совет Тожигистони» газетасида махсус муҳбир болиб ишлай бошлаган.
1974 йил Тошкент олий партия мактабига оқишка кирди. Уни 1980 йилда мувафақиятли тугатди. Тожигистон компартияси марказий қомитаси ихтиерига жонатилди.
1980 йилдан бошлаб Тожигистоннинг вахш водийсида янги ташкил топкан Қўрғон тепа область газетасига бош редактор орин босари болиб ишка тайинланди.
1988 йилдан бошлаб «Тожигистон овози» Республика газетасининг вахш ва Кўлоб вилоятлари бойича махсус муҳбири сифатида ишлади. Бироқ Тожикистонда фуқоролар уруши тобора авж олиб бу ерда яшаш ва ишлай олишига бошка иложиси қолмади.
1993 йилнинг бошларида ойласи билан Фарғонага кўчиб келишти. Оша йилнинг март ойидан бошлаб Фарғона вилояти матбуъот бошқармаси иҳтиерида болди. Бу ерда дастлаб вилоят прокуратурасига қарашли «Адолат йоли» газетасига асос солди ва унга бош редакторлик қилди. Шу каторда Фарғона нашриёти, матбуъот марказига, «Фарғона ахбороты» ва «Давр минбари» вилоят газеталарини очти ва уларга коп йиллар давомида муҳарирлик килди.
Фаргона вилоят хокимлигининг фаҳрий ерлиғи, Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасининг фахрий ерлиғи хамда Фаргона вилоят СНБ нинг эсталик совғлари билан тақдирланган.
Шунингдек «Адолат» Республика газетасининг ва ундан сўнг Ўзбекистон журналистларининг етакчи «Хуррият» газетаси Фаргона,Андижон ва Наманган вилоятлари бойича махсус мухбир болиб ишлади.
1970йилдан бери Ўзбекистон журналистлар буюшмаси азоси. Азолик билети №4295.
Китоблари:
«Оқ дул дулни жиловлаган аёл» (1983 йил)
« Айри йўл» (1985 йил)
«Дайди кизнинг дафтари» (2001,2007,2009, 2011 йиллари)
«Тахмина» (2013,2015,2016 йиллари)
Турмуш ўртоғи: Каҳҳорова Саодат (1940-2014). Никохта 1957 йилдан 2014 йилгача.
Фарзандлари: Абдурасулова Мавжуда, Нумонова Мавлюда, Каҳҳоров Илхомжон, Хасанова Фотима, Исмоилова Адолат.
Солих Каҳҳор 2018 йили 24 январ куни 78 ёшида оиласи атрофида вафот этди.